Қўқонда машина ўғрилари пайдо бўлгани айтилди
Ҳолатга шаҳар ИИБ изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида машина ўғрилари пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бунга вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, келтирилган ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар Ички ишлар бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан назоратга олинган. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади”, — дейилади хабарда.








