Беларусь Украина можаросига аралашадими?
Пентагон бу бўйича тахминларини очиқлади.

Пентагон Беларуснинг Украина низосига қўшилиши белгиларини кўрмаяпти. 16 январдан 1 февралга қадар Москва ва Минск авиация иштирокида қўшимча машғулотлар ўтказмоқчи.
“Биз Россия ва Беларуснинг қўшма машғулот ўтказмоқчилигидан хабардормиз. Шу билан бирга Беларуснинг низога қўшилиши белгиларини кўрмаяпмиз”, — деган АҚШ мудофаа вазирлиги расмий вакили Патрик Райдер.
Октябрда Александр Лукашенко Беларусь армиясининг Россия қўшинлари билан бирга тузилган минтақавий ҳарбий кучлар гуруҳига қўшилишини маълум қилганди. У бу бўйича Владимир Путин билан 10 октябрь куни келишувга эришганди.







