Россия нефти жорий қилинган нархдан анча арзон сотилмоқда
Мамлакат уни чегирма билан сотиш заруратига дуч келган.

Россия нефти ярим жаҳон нархларида ва G7 томонидан жорий қилинган шифтдан (баррель учун 60 доллар) анча арзон сотилмоқда. Бу ҳақда «Bloomberg» нашри хабар берди.
6 январь куни Приморск портида Уралс нефти бир баррели учун 37,80 доллардан сотилган, шу куннинг ўзида жаҳон бенчмарки Брент бир баррели 78,57 доллардан сотилган.
«Bloomberg» тахминларига кўра, 5 декабрь рус нефтининг денгиз орқали ташилиши тақиқлангач, бозорда шундай вазият шаклланди. Бундан ташқари, Россия нефть нархининг чегараланиши мамлакатнинг Хитой ва Ҳиндистонга қарамлигини оширди. Шу сабабли Россия Федерацияси, агентлик ёзганидек, нефтни чегирма билан сотиш заруратига дуч келмоқда.
9 январь куни Россияда 10 минг тонна нефть 218 миллион рубль ёки бир баррель учун 42,19 доллардан сотилган.








