Япониянинг марҳум бош вазири Aбенинг қотили ақлан соғлом деб топилди
Шу муносабат билан у ёпиқ тиббиёт муассасасидан Нара шаҳар полицияси қамоқхонасига ўтказилди.

Ўтган ёзда мамлакатнинг собиқ бош вазири Синдзо Aбени отиб ўлдирган япониялик ишсиз Тэцуя Ямагами ўтган йилнинг июль ойидан буён ўтказилаётган мажбурий психиатрик текширувдан сўнг ақли расо деб топилди.
Шу муносабат билан у ёпиқ тиббиёт муассасасидан Нара шаҳар полицияси қамоқхонасига ўтказилди. Бу ҳақда ТБС хабар берди.
Ямагами, шунингдек, 13 январгача қотиллик ва ноқонуний қурол сақлашда айбланиши мумкин.







