Ёғаётган қор Тошкент ҳайвонот боғидаги катта дарахтни қулатди — видео
Ҳайвонот боғи вақтинча ёпилди.

Ҳайвонот боғи матбуот хизматининг маълум қилишича, пойтахтда ёғаётган қор сабаб Тошкент ҳайвонот боғида дарахт шохлари сина бошлаган.
"Меҳмонларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида боғни вақтинча ёпишга қарор қилдик", — дейилади ҳайвонот боғи матбуот хизмати хабарида.







