Жаҳон

Аномал совуқда қўшни давлат таълим муассасаларида вазият қандай?

Минтақамизда об-ҳавонинг кескин совиб кетиши таълим муассасаларида қишки таътилнинг чўзилишига сабаб бўлмоқда.

Аномал совуқда қўшни давлат таълим муассасаларида вазият қандай?

 

Айни пайтда қўшни мамлакатлардаги ўқувчилар учун қишки таътил вақти ҳали тугагани йўқ. Масалан, Тожикистонда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча таълим муассасаларида қишки таътил 16 январгача узайтирилган.

 

“Ховар” ахборот агентлигининг мамлакат таълим ва фан вазирлиги матбуот хизматига таяниб ёзишича, Тожикистон Республикаси таълим ва фан вазирининг жорий йил 10 январда чиқарган «мактабгача ва умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг қишки таътилини узайтириш ҳақидаги буйруғи” чиққан. Шунга асосан барча мактабларда ўқувчиларнинг қишки таътили 16 январгача узайтирилди.

 

Хабарда таъкидланишича, таътил вақтида қолдирилган дарслар 2022-2023 ўқув йилининг иккинчи ярми учун тасдиқланган алоҳида қўшимча машғулотлар жадвали бўйича баҳорги ва ёзги таътил кунлари ҳисобидан қопланади.

 

Тожикистонда ҳам 10 январдан 15 январгача ҳарорат 15-20 даражагача совиб кетиши маълум қилинган. Шунингдек, хабарда мамлакатнинг айрим ҳудудларида тунги ҳарорат – 24 даражагача тушиши айтилган.

 

Қозоғистоннинг ҳам кўплаб ҳудудларида мактабларда дарслар онлайн форматга ўтказилди

 

“Казинформ” агентлигининг ёзишича, 11 январдан Шарқий-Қозоғистон вилоятининг айрим шаҳарларида 4-синфгача, бошқа шаҳарларида 9-синфгача машғулотлар бекор қилинган.

 

Павлодарда ҳам машғулотлар масофавий шаклда олиб борилмоқда. Вилоят марказида ҳаво ҳарорати -29 даражагача қайд этилмоқда, деб ёзмоқда Pavlodarnews.kz сайти. Шунингдек, Қарағанда, шаҳарлари, Абай, Атироу, Актюбе  вилоятларида машғулотлар онлайн форматга ўтказилган.

 

Пойтахт Останада ҳам мактаб ўқувчилари коллеж талабалари масофавий таълим шаклига ўтказилди, дейилади хабарда.

 

Қирғизистонда ҳам баҳорги таътиллар қишки таътил узайтирилгани сабабли қисқа бўлади 

 

Қирғизистонда ҳам қаҳратон совуқ қишки таътилнинг узайтирилишига сабаб бўлмоқда, натижада баҳорги таътиллар қисқарадиган бўлди, деб хабар тарқатди Қирғизистон Республикаси таълим вазирлиги. 

 

2022-2023 ўқув йили учун белгиланган ўқув режасига ўзгартириш ва тўлдирилиш киритилади:

 

- қишки таътил 2022 йил  30 декабрдан 2023 йил 15 январгача узайтирилади. Машғулотлар 2023 йил 16 январдан бошланади;

- баҳоргиси 22 мартдан то 2023 йил 26 мартгача бўлиб, машғулотлар 2023 йил 27 мартдан бошланади.

 

Мактабгача таълим муассасалари санитар-эпидемиологик назорат ташкилотларининг кўрсатмаси бўйича ишлайди, дейилади “Кабар” ахборот агентлиги тарқатган хабарда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Аномал совуқда қўшни давлат таълим муассасаларида вазият қандай? | Zamon.uz