АҚШда барча ички авиарейслар бекор қилинди
Вазиятни Байден ҳам кузатиб бормоқда.

АҚШ Федерал авиация бошқармаси (ФАА) компьютер тизимидаги носозлик туфайли минглаб ички рейсларни бекор қилди.
Мамлакат бўйлаб 2500 га яқин авиалайнерлар парвоз қилиш учун рухсат олмаган. Президент Жо Байден вазиятни шахсан ўзи кузатиб турганини маълум қилди.
NOTAM тизимида носозлик юз берган. NOTAM бу — парвозларни амалга ошириш билан боғлиқ хавф тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган, телекоммуникациялар орқали тарқатиладиган хабарнома тизимидир.
Кейинроқ ФАА тизимдаги хатолар тузатилгани, ҳаво операциялари аста-секин яхшиланаётгани ва парвозлар тиклангани ҳақида хабар берди.







