Ўзбекистон

Ўзбекистон дунёда биринчи бўлиб eTIR ташувини амалга оширди

Европа Иқтисодий Комиссияси буни “халқаро транспортда рақамли даврнинг бошланиши” дея эътироф этмоқда.

Ўзбекистон дунёда биринчи бўлиб eTIR ташувини амалга оширди

 

2022 йил 27 декабрь куни Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида TIR-карнет китобчалари асосида ташувларни электрон расмийлаштиришни назарда тутувчи тўлиқ рақамлаштирилган «eТIR» ташуви  муваффақиятли амалга оширилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.

 

Тошкентдаги “Арк-Булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постидан экспортга расмийлаштирилган сархил ва қуруқ мевалар ортилган 4 та контейнердан иборат биринчи eTIR (мультимодал) ташуви ўзбек ташувчиси томонидан Тошкент халқаро аэропортидан Озарбайжоннинг Боку аэропортига етказилди ва Боку Карго Терминал божхона постида eTIR электрон кафолати асосида импортга расмийлаштирилди.

 

Мазкур янгилик жаҳон бизнес ҳамжамияти томонидан қизғин қарши олинди ва нуфузли халқаро ташкилотлар, хорижий оммавий ахборот воситалари орқали кенг эътироф этилмоқда.

 

Жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмий янгиликлар сайтида мазкур лойиҳа Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари ўртасида юк ташиш шароитларини яхшилаш ғоясининг ҳақиқий тимсоли дея баҳоланган.

 

Европа Иқтисодий Комиссияси расмий сайтида ушбу воқелиқни «халқаро транспортда рақамли даврнинг бошланиши” дея эътироф этди. Таъкидланишича, Ҳозирга қадар фақат Ўзбекистон, Озарбайжон ва Грузия eTIR халқаро тизимига интеграцияни тўлиқ якунига етказган.  Тунис, Покистон ва Туркия бу йўналишдаги ишларни ҳали давом эттирмоқда. Ташкилот 2023 йилда Марказий Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларини боғловчи коридорлар бўйлаб eTIRни оммалаштиришга асосий эътибор қаратилишини маълум қилган.

 

Туркий давлатлар ташкилоти расмий сайтида “Ўзбекистон ва Озарбайжон дунёдаги биринчи глобал eTIR транспорт операциясини амалга оширди” дея баёнот берди ва ўз табригини йўллади.

 

“Ушбу ютуқ транспорт ва транзит соҳасида келгусидаги ҳамкорлик ва инновацияларни илҳомлантиради, биз аъзо давлатларимизнинг бу борадаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга ва ёрдам беришга тайёрмиз” дейилади ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинган материалда.

 

Озарбайжон иқтисодиёт вазирлиги эса иккала мамлакат ўртасида электрон тарзда амалга оширилган ушбу ташувни “қоғозбозлик бюрократияси”ни четлаб ўтган илк ташув дея эътироф этди.

 

Шунингдек, мазкур янгилик Туркия оммавий ахборот воситалари орқали ҳам кенг ёритилмоқда.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"