Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев тоғ-кон саноатидаги лойиҳалар билан танишди

Президент “Шарғун” ва “Бойсун” конларини  ўзлаштириш орқали кўмир ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш имконияти борлигини кўрсатиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев тоғ-кон саноатидаги лойиҳалар билан танишди

 

Президент Шавкат Мирзиёев кўмир ва уран ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

 

Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистон ҳудудида қарийб 2 миллиард тонна кўмир захиралари мавжуд. Давлат раҳбари бу салоҳиятдан самарали фойдаланиб, кўмир қазиб олиш ҳажмини изчил ошириш вазифасини қўйган эди.

 

Тақдимотда шу борада қилинаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.

 

Хусусан, жорий йилда “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятини модернизация қилиш лойиҳаси якунланади. Бунинг эвазига мамлакатда юқори сифатли кўмир қазиб олиш қуввати 900 минг тоннагача ошади.

 

Президент “Шарғун” ва “Бойсун” конларини  ўзлаштириш орқали юқори сифатли кўмир ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш имконияти борлигини кўрсатиб ўтди. Бу конларга инвесторларни жалб қилиб, янги лойиҳаларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

 

Тоғ-кон саноати ривожида яна бир муҳим манба бу – уран. 2022 йил 14 июлда “Навоийуран” давлат корхонасида уран қазиб олиш ҳамда қайта ишлаш ҳажмини ошириш бўйича Президент қарори қабул қилинган эди. Хусусан, уни қазиб чиқаришни 2030 йилгача 2 баробарга ошириб, 7,1 минг тоннага етказиш чоралари белгиланган.

 

Йиғилишда ушбу чора-тадбирлар ижросига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Франциянинг “Orano Mining” компанияси билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича маълумот берилди. Президент ушбу ҳамкорлик доирасида уран қазиб олиш ва қайта ишлаш самарадорлигини ошириш, қўшимча янги конларни аниқлаш бўйича лойиҳаларни жадаллаштириш юзасидан кўрсатмалар берди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Шавкат Мирзиёев тоғ-кон саноатидаги лойиҳалар билан танишди | Zamon.uz