Андижонда икки йигит Lacetti’нинг орқасига арқон боғлаб чана учди — видео
Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Андижон шаҳрида 11 январь куни соат 01:00 да икки нафар шахс қорда сирпаниш мақсадида ўзининг бошқарувида бўлган Lacetti автомобилининг орқасига арқон ёрдамида чана боғлаб, катта йўлда хавфли ҳаракатларни содир этишгани аниқланди.
Ҳайдовчи ва чана устида бўлган 2 нафар фуқарога ҳеч қандай тан жароҳати етмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ томонидан ушбу фуқароларга нисбатан тегишли тартибда баённома расмийлаштирилди.







