Жаҳон

Ангола, Малави, Замбия: дунё унутаётган инқирозлар

Улар ҳақида ОАВлар деярли ёзмайди.

Ангола, Малави, Замбия: дунё унутаётган инқирозлар

 

2022 йилда дунё назаридан четда қолган инқирозли давлатлар рўйхатида биринчи ўринни Ангола, Малави ва Марказий Африка Республикаси эгаллади. САRE халқаро хайрия ташкилоти томонидан жаҳон оммавий ахборот воситалари деярли ёзмайдиган 10 та “унутилган гуманитар инқирозлар”нинг йиллик рўйхати тақдим этилди.

 

Рўйхатда биринчи бўлиб сўнгги 40 йил ичида энг кучли қурғоқчиликни бошдан кечираётган Ангола жойлашган. Ҳисоботда айтилишича, бу мамлакатда 4 миллионга яқин одам очликдан азият чекмоқда, 5 ёшгача бўлган 100 мингдан ортиқ бола тўйиб овқатланмайди. Айни пайтда бу Африка давлатидаги вазиятга атиги 1847 та материал бағишланган. Таққослаш учун: актёрлар Жонни Депп ва Эмбер Херд ўртасидаги суд кураши ҳақида худди шу даврда ва бир хил тилларда 217 201 та мақола чоп этилган.

 

Кейинги ўринларни устуворлик тартибида аҳолиси очлик, шунингдек, ўта қашшоқлик, қуролли тўқнашувлар, ўлим даражаси юқори бўлган Малави, Замбия, Чад, Бурунди, Зимбабве, Мали, Камерун ва Нигер эгаллади.

 

“Африка мамлакатларидаги ёмон вазиятнинг жаҳон матбуоти томонидан деярли тўлиқ ёритилмагани ташвиш уйғотади”, — дейди САRE халқаро дастурлар бўйича вице-президенти Клодин Авю.

 

“БМТ яқинда Африкада тарихий озиқ-овқат инқирози ҳақида огоҳлантирди. Биз уни ҳар куни кузатамиз. Ота-оналар фарзандлари оч қолмаслиги учун ўзлари овқат ейишмайди. Далалар қуримоқда, чорва моллари нобуд бўляпти. Оилалар уйларини тарк этишга мажбур”- дея қўшимча қилган Авю.

 

Унинг сўзларига кўра, агар дунё ҳамжамияти уларга эътибор қаратмаса, оқибати янада ҳалокатли бўлади. Ташкилот экспертлари камида 1 миллион кишига таъсир кўрсатган инқирозлар қайд этилган 5,8 миллион онлайн нашрларни таҳлил қилишди. 2022 йилда иқлим ўзгариши, қурғоқчилик, можаролар ва урушлар туфайли дунё бўйлаб 47 та шундай инқироз қайд этилган. САRE 2016 йилдан бери «унутилган» инқирозлар ҳақида ҳисобот бериб келади.

 

2021 йилда Украина ушбу рейтингда иккинчи ўринда эди. Россиянинг кенг кўламли ҳарбий агрессияси бошланиши билан вазият кескин ўзгарди: уруш ҳақида 2,2 миллион интернет нашрида хабар берилган. Энди Украинадаги можаро жаҳон оммавий ахборот воситалари энг кўп ёзадиган инқироз ва бошқа офатлардан катта фарқ билан бормоқда.

 

Бош қароргоҳи Женевада жойлашган Кооператив ёрдам кўрсатиш халқаро хайрия ташкилоти 1945 йилда Иккинчи жаҳон уруши охирида Европада очлик ва қашшоқликка қарши курашиш учун ташкил этилган. Ҳозир бу NTT маҳаллий ҳамкорлар тармоғи туфайли дунёнинг 102 мамлакатида фаолият юритмоқда.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Ангола, Малави, Замбия: дунё унутаётган инқирозлар | Zamon.uz