Ўзбекистон

Заргарлик буюмларини божхонадан олиб кириш тартиби енгиллашади

Шунингдек, заргарлик буюмларини сотувчи тадбиркорларга чегирмалар берилади.

Заргарлик буюмларини божхонадан олиб кириш тартиби енгиллашади

 

Заргарлик соҳаси маҳаллий саноатнинг асосий драйверларидан бирига айлантирилади. Бу ҳақда президентнинг 11 январь куни қабул қилинган қарорида назарда тутилган.

 

Қарорга мувофиқ, эндиликда заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар қимматбаҳо металларни товар-хомашё биржаси орқали 15 фоизлик аванс тўловини амалга оширган ҳолда кечиктириб тўлаш шарти билан сотишлари мумкин бўлади. Ушбу тартиб 2026 йил 1 январига қадар амал қилади.

 

Заргарлик буюмларини сотувчи тадбиркорларга чегирмалар берилади

 

Шунингдек, 1 февралдан бошлаб 2026 йил 1 февралга қадар "Навоий кон-металлургия комбинати" ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" томонидан ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда тадбиркорларга чегирмалар берилади.

 

Чегирмалар қуйидаги тартибда тақдим этилади:

 

100 дан 300 тагача иш ўринларини яратган тадбиркорлик субъектларига - Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг эрталабки фиксинг нархининг 1 фоизи миқдорида;

300 дан 500 тагача иш ўринларини яратганларга -2 фоизи миқдорида;

500 дан 1000 тагача иш ўринларини яратганларга -3 фоизи миқдорида;

1000 та ва ундан ортиқ иш ўринларини яратганларга -4 фоизи миқдорида.

 

Заргарлик буюмларини Ўзбекистон ташқарисига олиб чиқиш тартиби

 

Шу йилнинг 1 февралдан бошлаб, резидент ва норезидент жисмоний шахслар қиймати 100 миллион сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан ташқарига олиб чиқиш ҳуқуқига эга бўлади.

 

Агарда заргарлик буюмлари 100 миллион сўм ва ундан ортиқ бўлса йўловчи божхона декларацияси асосида олиб чиқилади.

 

Шунингдек, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга - заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда, маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритмасдан ташқарига тижорат мақсадларида олиб чиқишга рухсат этилади.

 

2023 йил 1 февралдан бошлаб аффинаж корхоналари ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар қимматбаҳо металлар ва таркибида қимматбаҳо металлари мавжуд бўлган хомашёни божхона ҳудудида қайта ишлаш, божхона режимига жойлаштириш ва таркибида қимматбаҳо металлари мавжуд бўлган қайта ишлаш маҳсулотларини ташқарига олиб чиқишда махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт қилиш учун лицензия олиш мажбуриятидан озод этилади.

 

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш бўйича ўқув курслар ташкил этилади

 

Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида Италия, Туркия каби хорижий давлатлардан малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда махсус ўқув курслари ташкил этилади.

 

Курсларни муваффақиятли тугатиб, тегишли сертификат олган шахсларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган жиҳозлар ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш мақсадлари учун 50 миллион сўмгача имтиёзли кредитлар ажратилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Заргарлик буюмларини божхонадан олиб кириш тартиби енгиллашади | Zamon.uz