Бектемирлик депутатлар аномал совуқда акция ташкил этди — фото
Айни кунларда минтақамиз бўйлаб кузатилаётган аномал совуқ ҳукмронлик қилмоқда. Совуқ ҳавода саноқли дақиқаларни ҳам ўтказиш қийин. Мутасаддилар бундай шароитда зарурат бўлмаса кўчага чиқмасликни сўради.

Аномал совуқ бектемирлик депутатларни бирлаштирди. Улар егуликка муҳтож аҳоли қатлами, кам таъминланган оилалар, ёлғиз ва кексалар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси, Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларига иссиқ егуликлар тарқатди.
"Шундай соҳа вакиллари борки, улар на иссиқ, на совуқ, на кун, на тун демай эл-юрт равнақи, сарҳадларимиз мустаҳкамлиги, ватанимиз тинчлиги, ободлиги ва кўркамлиги йўлида доимо хизматда. Бундай об-ҳаво шароитида йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ҳам йўл ҳаракати иштирокчиларини хавфсизлигини таъминлаш йўлида ҳар доимгидан кўра кўпроқ хизмат қилмоқда. Шу боис бугун бектемирлик депутатлар қийинчиликни енгиш йўлида бирлашдик", — дейди Ўзбекистон Экологик ҳаракати Бектемир туман кенгаши депутати Нигора Таджибаева.















