Президент Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпиталини бориб кўрди
Муассасада 938 нафар Қуролли Кучлар ишчи ва хизматчилари фаолият юритади.

Госпиталда 700 ўринли даволаш бўлимлари сони 27 та, тиббий таъминот ва диагностика бўлимлари сони 11 та, таъминот бўлимлари ва хизмат турлари сони 15 та.
Жумладан, врачлар – 166 нафар, ўрта тиббиёт ходимлари (тиббий ҳамшира, лаборант, рентгенлаборант) – 421, кичик тиббий ходимлар – 115 нафар.
Госпиталда 6 нафар илмий даражали ходим ишлайди, улардан 1 нафари фан доктори, 5 нафари фан номзоди. Шунингдек, халқаро мусобақалар, давлат мукофотлари совриндорлари ҳам фаолият кўрсатмоқда.







