Жаҳон

Қирғизистонда Асқар Акаевга нисбатан тергов ишлари тўхтатилди

Мамлакат биринчи президенти "Қумтор" олтин кони бўйича жиноят иши доирасида бир неча терговга чақирилган эди.

Қирғизистонда Асқар Акаевга нисбатан тергов ишлари тўхтатилди

 

Қирғизистон Бош прокуратураси мамлакатнинг биринчи президенти Асқар Акаевга нисбатан «Қумтор» олтин кони билан боғлиқ жиноий иш бўйича терговни тўхтатди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

 

Шундай қилиб, Акаевга қўйилган барча жиноий айбловлар олиб ташланди. Аввалроқ Қирғизистоннинг биринчи раҳбарига нисбатан бошқа эпизодлар бўйича тергов ишлари тўхтатилган эди.

 

Оиласи билан Москвада яшаб келаётган Акаев ўтган йили ва 2021 йилда«Қумтор» иши бўйича гувоҳлик бериш учун ватанига келган. Бу кон Қирғизистоннинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган бўлиб, йилига 15 тоннага яқин олтин қазиб олинади. Илгари уни ўзлаштириш билан канадалик инвесторлар шуғулланган, кейинроқ кон миллийлаштирилди.

 

2005 йил апрель ойида Акаев ва унинг оила аъзоларига нисбатан бир неча жиноий иш қўзғатилган, шу жумладан коррупция моддаси бўйича. Ҳозирда уларнинг барчаси тўхтатилган ёки тугатилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Қирғизистонда Асқар Акаевга нисбатан тергов ишлари тўхтатилди | Zamon.uz