Тошкентда 17 та машина ЙТҲга учради
Ҳолат бўйича ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.

Кеча, 12 январь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 17 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса соат 20:40 ларда Юнусобод туманининг “Янги шаҳар” кўчасида юз берган. Унда 2 та Nexia–3, 2 та Nexia–1, 1 та Mercedes Benz, 1 та Best tune T 33, 1 та Damas, 5 та Matiz, 2 та Spark, 1 та Kia K 5, 1 та Volksvagen ва 1 та Isuzu русумли автомашиналар ўзаро тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида 1 нафар ҳайдовчи ва йўловчи тан жароҳати олган, ҳозирда улар шифокорлар назоратида.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.








