Фарғонада 2 та уй ёниб кетди
Ҳолат бўйича ФВБ маълумот берди.

Бугун, 14 январь куни Фарғона шаҳридаги хонадонларнинг бирида ёнғин чиқди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.
Ҳодиса соат 14:15 да Фарғона шаҳрининг «М.Улуғбек» МФЙ ҳудудидаги хонадонларнинг бирида юз берган. Беҳзод кўчасида жойлашган 20-уйнинг 26-хонадонида ошхонанинг 20 квадратрат метр ички қисми ёнган.
Ёнғин тарқалиши натижасида 30-хонадонда уйнинг 5 квадрат метр майдонда балконнинг дераза-ром қисмлари ёнган.
ФВБ ходимлари воқеа жойига соат 14:20 да етиб бориб, ёнғинни 14:35 да ўчиришган. Ёнғиндан уйнинг 120 квадрат метрт майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олган ва жабрланганлар йўқ.








