Ғарб нима учун Украинага ёрдамни кучайтирди?
Киевга илгари рад этилган қуроллар юборилмоқда.

Ғарб Украинани баҳорги ҳужумга тайёрлай бошлаганга ўхшайди, деб ёзади "Nyu-York Times".
Нашр нима учун сўнгги бир неча ҳафта ичида баъзи Ғарб давлатлари тўсатдан Киевга илгари рад этилган қуролларни юборишга қарор қилганига эътибор қаратди.
АҚШ ва Германия - энг янги Патриот ҳаво мудофаа тизимларини тақдим этди. Франция, Германия, Буюк Британия, Польша ва Қўшма Штатлар турли хил зирҳли транспорт воситаларини юборишни маъқуллади.
Бунинг сабаби, Украинада Россия армиясининг баҳорги эҳтимолий ҳужумига тайёргарлик кўриш учун жуда кичик имкон қолган ва Ғарб буни яхши билади, дейилади хабарда.
Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний яқинда жанг майдонидаги ташаббусни тўлиқ эгаллаш учун Украина қўшинларига Ғарб услубидаги 300 га яқин оғир танклар ва 600 га яқин бошқа зирҳли техникалар зарурлигини айтган ва ушбу сўров жавобсиз қолмаяпти.







