Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбий ўқув машғулотларини биргаликда ўтказади

Шунингдек, икки давлат ҳарбийлари иштирокида спорт ва маданий тадбирларни ҳам ташкил этиш режалаштирилган.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбий ўқув машғулотларини биргаликда ўтказади

 

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида имзоланган 2022-2023 йилга икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ, 2023 йилда ўтказилиши режалаштирилган «Дўстлик – 2023» биргаликдаги ўзбек-ҳинд ўқувини мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон ҳарбий делегацияси Кумаон вилоятидаги Уттаракханд штатининг Питхорагарх шаҳридаги тоғли ҳудудда жойлашган Халқаро тайёргарлик полигонига ташриф буюрди.

 

Мазкур ҳамкорликдаги тактик ўқув машғулотлари дастлаб 2019 йилда Ўзбекистон ҳудудида, 2021 йилда Ҳиндистоннинг Утаранчал штатида, 2022 йилда Хоразм вилоятида жойлашган Шимоли-ғарбий ҳарбий округнинг «Янгиариқ» умумқўшин полигонида ўтказилган.

 

Ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари жаҳонда ва минтақада кескин ўзгариб бораётган ҳарбий-сиёсий вазият, миллий ва глобал хавфсизлик соҳасида рўй бериши мумкин бўлган хатар ҳамда таҳдидларга қарши курашишнинг энг маъқул усул ва услубларини қўллаш, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар салоҳияти, профессионаллиги ҳамда маҳоратини ошириш борасида ўзаро тажриба алмашиш имконини бермоқда.

 

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи полковник Расул Жапаров ҳамда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ўринбосари полковник Исмоил Қурбонов ҳиндистонлик ҳамкасблари билан шу йилнинг феврал-март ойларида режалаштирилаётган ҳамкорликдаги ўқувларни ўтказиш, Ўзбекистон ҳарбий контингентини қабул қилиш ва жойлаштириш ҳамда таъминот масалаларини келишиб олди.

 

Мазкур учрашувда икки мамлакат вакилларининг қўшимча таклифлари эътиборга олиниб, икки давлат ҳарбийлари иштирокида спорт ва маданий тадбирларни ҳам ташкил этиш бўйича тавсиялар режага киритилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбий ўқув машғулотларини биргаликда ўтказади | Zamon.uz