Санкт-Петербургда “махсус ҳарбий амалиёт” тақдири ҳал бўлаётгани айтилмоқда
Ўтган йилнинг 24 февралидан буён Россия-Украина қуролли можароси давом этмоқда.

Санкт-Петербургда “махсус ҳарбий амалиёт” тақдири ҳал бўлмоқда. Бу ҳақда Запорожье вилоятининг россияпараст маъмурияти вакили Владимир Рогов маълум қилди.
“Шимолий пойтахтда ватанимиз тақдирига оид кўплаб масалалар ҳал этилган. Қандайдир маънода ҳозир ҳам шундай. Энг камида “махсус ҳарбий амалиёт” тақдири, аниқроғи у қандай сценарийда олиб борилиши муҳокама қилинмоқда”, – деб ёзган у ўз Телеграм каналида.
Шу билан бирга амалдор бир неча соат илгари Петербургга келиши ҳақида ҳатто ўйламаганини таъкидлаган.
Россия Украина 2022 йил 24 февралда бостириб кирди. Сентябрь ойида у Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятларининг босиб олинган қисмларини ўз ҳудудига қўшиб олди.







