Янги вазир Туркия университети фахрий профессори бўлди
Университет ректори вазир фаолиятини ижобий баҳолади.

Соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятовга мамлакатларимиз ўртасида тиббий таълимни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун Туркия Соғлик билимлари университетининг фахрий профессори унвони берилди.
Ўқув юрти ректори, профессор Жавдат Эрдол учрашув чоғида Соғлик билимлари университетининг Ўзбекистон тиббиёти билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдаги алоҳида саъй-ҳаракатлари учун вазирга миннатдорлик билдирди.







