Ахийри Клопп “ёрилди”
Кеча “Ливерпул” навбатдаги мағлубиятни қабул қилиб олди.

Англия чемпионати 20-турида “Ливерпул” сафарда 0:3 ҳисобида “Брайтон”га енгилди.
“Ёмон. Чиндан ҳам ҳаммаси ёмон. Бундан ёмонроғини эслай олмайман. Эҳтимол, бу унча қийин эмасдир. “Брайтон” қойилмақом ҳаракат қилди, уларнинг ғалабаси ҳақли қўлга киритилди. Улар ҳақиқатан жуда яхши ўйнашди. Бу тартибли жамоанинг унча ўйини чиқмаган жамоага қарши баҳси эди. Тўпни топширдик, бўш жой жуда кўп эди. Уларда ўзига бўлган ишонч бор эди, бизда эса ундай эмасди.
Уларни жуда хурсанд ҳолда тасаввур қилмоқдаман, чунки бу ажойиб ўйин бўлди ва кўп вазиятларда уларга бунинг учун жуда осон замин яратиб бердик. Нима бўляпти? Яна ўша айрим футболчилар учрашувни ажойиб ўтказишди, аммо тартиб бўлмаса, бугунгидек ҳолат кузатилади. Доимо бироз кечикдик ва шунга ўхшаш вазиятлар. Футболда иккита энг ёмон нарса бор – асосий ўйинларда ғалаба қозона олмаслик ва тўпни жуда осон йўқотиш”, — деди Клопп.








