Тошкентда савдо марказлари иш вақти чекланди
Соат 17:00 дан сўнг электр ва газ истеъмолини тўхтатиш талаб этилади.

Тошкентдаги барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар савдо марказлари ва истироҳат боғлари иш вақтига чеклов киритилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, пойтахтда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши даврида аҳоли хонадонларига электр ва газ таъминотини узлуксиз етказиш мақсадида шаҳардаги озиқ-овқат дўконлари ва умумовқатланиш корхоналаридан ташқари барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар савдо марказлари ва истироҳат боғлари қисқартирилган иш режимига ўтказилади.
“Шу боис, барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгил очар савдо марказлари ва истироҳат боғлари иш фаолиятини эрталаб соат 10:00 дан 17:00 га қадар амалга ошириши лозим”, — дейилади хабарда.
Иш вақтидан сўнг барча электр асбоблари, иситиш ускуналарини ўчирилган ҳолда электр ва газ истеъмолини тўхтатиш талаб этилади.








