Ўзбекистон

Тошкентдаги кўп қаватли уйларда иссиқ сув ҳарорати пасайтирилади

Шаҳар ҳокимлиги фуқаролардан энергия сарфини камайтиришни сўради.

Тошкентдаги кўп қаватли уйларда иссиқ сув ҳарорати пасайтирилади

 

Тошкентдаги кўп қаватли уйларда иссиқ сув ҳарорати вақтинча пасайтирилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.

 

Қайд этилишича, пойтахтда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши оқибатида иссиқлик станцияларига узатилаётган табиий газ босимининг пасайиб кетиши сабабли хонадонларга етказиб берилаётган иссиқ сув таъминотида ҳам, иситиш тизимида ҳам охирги кунларда ҳарорат сезиларли даражада пасайиб кетган.

 

Бунинг натижасида ўз хонадонларини иситиш мақсадида фуқаролар қўшимча электр мосламалардан фойдаланишга мажбур бўлмоқда.

 

Бу ўз навбатида трансформатор станциялари ва узатиш симларида нормадан ортиқча юкламани вужудга келтиряпти, бунинг оқибатида эса охирги кунларда трансформаторлар ва симларда портлаш, ёниб кетиш каби авариялар сони кунлик ўн баробаридан ошиб кетган.

 

Шунга кўра, электр тизимига юкламани пасайтириш, ҳамда марказлашган иссиқлик тизими (отопление)да ҳароратни кўтариш мақсадида, энг камида, уч кун давомида кўп қаватли уйларнинг иссиқ сув таъминотида ҳароратни вақтинча пасайтирилади. Бунда сувни иситишга сарфланаётган табиий газ иссиқлик тизими (отопление)га йўналтирилади.

 

“Вазиятни шаҳримиз фуқаролари тўғри баҳолашларига умид қиламиз ва келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

 

Сизлардан уйларингиздаги энг зарур хоналарни иситиш ва ёритишдан ташқари энергия сарфини имкон қадар камайтиришингизни илтимос қиламиз”, — дейилади хабарда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентдаги кўп қаватли уйларда иссиқ сув ҳарорати пасайтирилади | Zamon.uz