Ўзбекистон

Учуқ шамоллаш аломатими?

Қиш фаслининг совуқ кунларида айрим инсонларга тез-тез учуқ тошади.

Учуқ шамоллаш аломатими?

 

Олий тоифали шифокор Севара Хусанованинг маълумот беришича, герпес ёки халқ тилида учуқ деб аталувчи ушбу касаллик вирусли инфекция ҳисобланади.

 

Унинг қўзғатувчиси оддий герпес вирусидир. Учуқ, асосан, оғиз ва бурун атрофида кузатилади. Одатда инфекция билан инсон болалик чоғида тўқнашади. Вирус одамга касал оила аъзоси ёки қариндошлари орқали юқиши мумкин.

 

Шунингдек, инфекция бола организмига ҳомила пайтида тушади. Бироқ унинг аломатлари онадан ўтган иммунитет ҳисобига юзага чиқмайди. Вақт ўтиб, иммунитет пасайгач, яна пайдо бўлади.

 

Қиш фаслининг совуқ кунларида ўткир респиратор инфекцияларга чалиниш оқибатида аксарият инсонларда иммунитет пасаяди. Ушбу инфекция эса айнан тананинг курашиш қобилияти сустлашган пайтда фаоллашиб, кўпаяди.

 

“Шу сабабли ҳам кўпчилик герпесни шамоллаш аломати деб ўйлайди ва уни даволашга етарлича эътибор қаратмайди. Уй шароитида ўзбошимчалик билан турли муолажа усулларини қўллашга ҳаракат қилади. ваҳоланки, сурункали давом этаётган учуқ тошмаси организмдаги вируслар таъсирида юзага келади. Шамоллаш эса шунчаки тана ҳимоя тизимини заифлаштирувчи омил холос”, — дейди мутахассис.

 

Агар учуқ йилда бир ёки икки марта безовта қилса, хавотирли эмас. Аммо касаллик сурункали давом этса, албатта, мутахассисга мурожаат қилиш зарур. Шифокор лозим топса, қондаги вируслар миқдори ёки тошмадан олинган суртма намунасига кўра таҳлил ўтказиши мумкин. Бу орқали хасталикка қарши махсус муолажа буюрилади.

 

Агар вирусни даволашга етарлича эътибор берилмаса, тери, шунингдек асаб тизимида жиддий муаммолар юзага келиши мумкин. Шу боис учуқнинг олдини олиш учун организмни чиниқтириш, мавсумга мос кийиниш, иммунитет мустаҳкамлигига эътибор қаратиш зарур.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.