Ўзбекистон

Аномал совуқ шароитида автосаройларда қандай техник чоралар кўрилди?

Йўл инфратузилмаси билан боғлиқ 86 та камчиликлар аниқланиб, 85 таси бартараф этилган.

Аномал совуқ шароитида автосаройларда қандай техник чоралар кўрилди?

 

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати бошлиғи Музифа Султанова Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизимидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро тезкор штаб томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди.

 

Бугунга қадар:

 

– Автобуслар сонини кўпайтириш учун вазирлик ва идоралардан қўшимча 55 та идоравий автобус вақтинча жалб этилди (Ички ишлар вазирлигидан 30 та, Миллий гвардиядан 25 та), “Самавто” заводидан 178 дона янги автобуслар олиб келинди.

 

 - Ҳар куни йўловчиларни ташишга жалб этилган автобуслар сони кунлик ўрта ҳисобда 1 070 тага етказилди, натижада автобуслар ҳаракатланиш оралиғи 10 дақиқагача қисқарди.

 

  - Тирбанд йўналишларга 80 дона автобусларни қўшимча жалб этиш имконияти яратилди;

 

- Автобус саройлари Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига бириктирилди (ИИВга – 7, 8 ва 18-автосаройлар, Миллий гвардияга – 1, 2, 5-автосаройлар, ФВВга – 4, 12-автосаройлар бириктирилди);

 

  - Фуқаролар орасида олиб борилган тарғибот ишлари орқали тадбир бошидан 1 042 нафар фуқаролар ҳайдовчи сифатида ишга жойлашиш хоҳишини билдирган бўлиб, ўтказилган танлов ва тиббий кўрикнинг ижобий хулосасига биноан 655 нафар “D ва E” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган янги ҳайдовчилар ишга олинди.  Лавозимга 230 нафар янги тайинланган ҳайдовчилар амалиётни ўташлари учун автобус саройларига юборилди;

 

  - Автобус йўналишларида йўл инфратузилмаси билан боғлиқ 86 та камчиликлар аниқланиб 85 таси бартараф этилиб, 916 км йўл чизиқлари янгиланиб, қўшимча 157 дона йўл белгилари ўрнатилди.

 

  - Тирбанд 5 та кўчаларда автобуслар учун алоҳида йўлаклар ажратилиб, барча зарурий йўл чизиқлари ва йўл белгилари билан қайта жиҳозланди. Йўлаклар Юнусободдаги “Амир Темур” ва “Рихсилий”, Мирободдаги “Фарғона йўли”, Шайхонтоҳурдаги “Алишер Навоий”  ва Бектемирдаги “Бектемир шоҳ” кўчаларида ташкил этилган.

 

  - Бундай жойларда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатига халақит бермаслик шарти билан йўлга чиқиш, қатнов қисмининг четки ўнг томонида йўловчиларни чиқариш ва тушириш учун бу бўлакка ўтишга рухсат этилади.

 

  - Бундан ташқари, ушбу йўлаклардан тезкор ва кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифасини бажариш вақтида кўк ёки қизил - кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ёқилган ҳолда ҳаракатланаётган транспорт воситалари ҳам юриши мумкин.

 

  - Йўналишли транспортлар ҳаракати учун мўлжалланган тасмаларда ҳаракатланиш ёки тўхташ билан боғлиқ қоидаларни бузган ҳайдовчилар учун жавобгарлик белгиланган.

 

2023 йил 17 январь куни ҳолатига:

 

 - Автобусларнинг йўналишда юзага келган носозликларни тезкор бартараф этиш мақсадида, 24 нафар техник ходимлардан иборат жами 8 та бригадалар тузилиб, уларга шатакка олишга мўлжалланган 16 та махсус техник ёрдам автомашиналари бириктирилди.

 

 -Йўналишларда носозликка учраб автосаройга қайтадиган автобусларни тезкор алмаштириш мақсадида, жами 39 та автобуслар захираси яратилди.

 

 - Аномал совуқ шароитида зарурий ҳисобланган 315 литр “антигель”, 2 860 литр “антифриз” ҳамда 150 литр “техник спирти” суюқликлари автосаройларга тарқатилди ва ҳозирда 300 литр антигель, 1 000 литр антифриз ҳамда 120 литр техник спирт, 5 000 литр двигатель мойи суюқликлари захираси тайёрлаб қўйилди. Шунингдек, 175 та шиналар, 142 та аккумулятор ва 2 998 та бошқа турдаги эҳтиёт қисмлар захираси яратилди.

 

Муаммоларни аниқлаш ва комплекс бартараф этиш чораларини кўриш Идоралараро тезкор штаб томонидан ҳар бир автобус саройи кесимида давом этмоқда.

 

Қайд этилишича, аномал совуқ шароитида зарурий ҳисобланган 315 литр “антигель”, 2 860 литр “антифриз” ҳамда 150 литр “техник спирти” суюқликлари автосаройларга тарқатилди.

 

Ҳозирда 300 литр антигель, 1 000 литр антифриз ҳамда 120 литр техник спирт, 5 000 литр двигатель мойи суюқликлари захираси тайёрлаб қўйилди. Шунингдек, 175 та шина, 142 та аккумулятор ва 2 998 та бошқа турдаги эҳтиёт қисм захираси яратилди.

 

2023 йил 17 январь куни ҳолатига кўра, автобусларнинг йўналишда юзага келган носозликларни тезкор бартараф этиш мақсадида 24 нафар техник ходимдан иборат жами 8 та бригада тузилиб, уларга шатакка олишга мўлжалланган 16 та махсус техник ёрдам автомашинаси бириктирилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Аномал совуқ шароитида автосаройларда қандай техник чоралар кўрилди? | Zamon.uz