Охирги 62 йил ичида Хитой аҳолиси сони камайди
Мамлакат аҳолиси қариб бормоқда, иқтисодиётда ишчи кучи етишмаяпти.

2022 йилда Хитой аҳолиси 850 мингга қисқарди. Сўнгги бор мамлакатда 1961 йилда аҳоли камайиши кузатилган эди.
Ўтган йили Хитойда 9.56 миллион одам туғилган бўлса, 10.41 миллион одам вафот этган. 80 йиллардан ХХРда "бир оила — бир фарзанд" сиёсати юритиб келинаётганди. 2015 йилда ҳукумат 2 та фарзанд, 2021 йилда эса 3 та фарзанд кўришга рухсат берганди.
Ҳозирда бола туғилиши ҳокимият томонидан рағбатлантирилмоқда. Сиёсатчилар аҳоли тез қариётгани, иқтисодиётда ишчи кучи етишмаётганини тан олди.







