Ўзбекистон

Қишда нега юқумли касалликлар авж олади?

Бу бўйича мутахассис маълумот берди.

Қишда нега юқумли касалликлар авж олади?

 

Мутахассислар қишда мавсумий касалликлар авж олишини иммунитет заифлашуви билан изоҳлайди. Хўш, совуқ ҳароратда организмнинг инфекцияларга қарши курашиш қобилияти нега пасаяди?

 

Бу бўйича Республика эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази директори Ботир Тожиев маълумот берди.

 

Мутахассис фикрича, вируслар совуқ ва қуруқ ҳавода фаоллашади. Қиш фасли атмосферада намлик нисбатан юқори бўлади. Бироқ хоналар иситилиши сабабли ҳаво қуруқлашади. Бу эса инфекцияларнинг авж олиши учун қулай муҳит.

 

Қолаверса, патогенлар тоза ҳавони ёқтирмайди. Аммо совуқ кунларда эшик ва деразалар зич ёпилиб, хоналар ҳавоси тез-тез алмаштирилмайди. Одамлар асосий вақтини иссиқ шароитда, бир неча киши ёки кўпчилик бир жойда жамланиб ўтказади. Вируслар эса ёпиқ бино-иншоотлар, аҳоли гавжум жойларда тезроқ тарқалади.

 

Д витамини — иммунитет тизимининг меъёрий ишлаши учун муҳим элемент. Танамиз бу моддани мустақил ишлаб чиқара олади. Фақат бунинг учун ультрабинафша нури зарур. Қиш фаслида қуёшли кунлар кам бўлиши боис организмнинг бу дармондорига эҳтиёжи ортади.

 

Совуқ ҳарорат юқори нафас йўлларидаги туғма иммунитет ҳужайралари фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Ўз навбатида, қуруқ ҳаво инфекциялар учун тўсиқ бўлган шиллиқ қаватлар хусусиятларини ўзгартиради.

 

Янги узилган сархил мева-сабзавотлар — витаминларнинг табиий манбаи. Қишда бундай маҳсулотларни топиб истеъмол қилиш қийин. Бу ҳам иммунетимизни заифлаштирувчи яна бир омил.

 

Камҳаракатлик ҳам организмнинг касалликларга курашиш қобилиятини сусайтиради. Оқибатда шамоллаш ва гриппга чалиниш эҳтимоли ошади. Қиш мавсумида кўпчилик асосий вақтини ёпиқ муҳитда ўтказиши туфайли жисмоний фаолликдан чекланади.

 

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қишда нега юқумли касалликлар авж олади? | Zamon.uz