Жаҳон

Хулуси Акар: Швеция ва Финляндия НАТО олдидаги мажбуриятларини бажармаяпти

Бу борада Туркия ва Швеция ўртасида вазият чигаллашди.

Хулуси Акар: Швеция ва Финляндия НАТО олдидаги мажбуриятларини бажармаяпти

 

Туркия Швеция ва Финляндиянинг НАТО аъзолиги бўйича Анқара олдидаги мажбуриятларини бажармаётганини кўрмоқда, — деди мамлакат миллий мудофаа вазири Хулуси Акар. 

 

Аввалроқ Стокголмда Туркияда тақиқланган РКК тарафдорларининг митинги бўлиб ўтган ва унда Туркиянинг амалдаги Президенти Тоййиб Эрдоғонга нисбатан бир қанча ҳақоратомуз гаплар ва имо-ишоралар қилинган эди. РИА Новости манбасининг хабар беришича, Швециянинг Анқарадаги элчиси Туркия ТИВга чақирилган, унга акция муносабати билан норозилик билдирилган.

 

Туркия парламенти спикери Мустафо Шентоп швед ҳамкасбининг Анқарага режалаштирилган ташрифини бекор қилди. Туркия Президентининг адвокати мазкур ҳаракат юзасидан Анқара Бош прокуратурасига ариза билан мурожаат қилган ва жиноий иш қўзғатилган.

 

"Швеция ва Финляндия меморандум бўйича ўз мажбуриятларини қандай бажармаётганини кўриб турибмиз. Террор ташкилотларини қўллаб-қувватлашни тўхтатиш ва экспорт чекловларини олиб ташлаш бўйича аниқ қадамлар кутилмоқда. Айниқса, терроризмга қарши кураш — Туркия жамоатчилиги яқиндан кузатиб бораётган масала. Биз буни қаттиқ қоралаймиз ”, — деди Хулуси Акар.

 

Швеция ташқи ишлар вазири Тобиас Биллстрёмнинг айтишича, РКК ҳаракати Анқара томонидан Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш учун аризасини ратификация қилиш жараёнини қийинлаштириши мумкин.

custom img

Араб ва мусулмон давлатлари Қуддусдаги муқаддас қадамжоларни ҳимоя қилиш режасини ишга туширди

Ташаббус Исроил томонидан содир этилаётган қонунбузарликларни ҳужжатлаштириш, муқаддас масканлар атрофидаги вазиятни муҳокама қилишни назарда тутади.

custom img

Олимлар ер аҳолиси икки бараварга қисқартиришни таклиф қилди

Тадқиқотчилар фикрича, табиий ресурслар танқислигининг олдини олиш учун 2200 йилгача дунё аҳолисини босқичма-босқич камайтириш зарур.

custom img

Россиянинг Киевга ҳужумлари оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Киев вилоятидаги ҳужумларда Бровари, Буча ва Фастив туманлари энг кўп зарар кўрган ҳудудлар сифатида қайд этилди.

custom img

Эрон билан музокаралар яхши ўтди — Трамп

АҚШ президенти музокаралар натижалари 48 соат ичида маълум бўлиши мумкинлигини айтди.

custom img

Ҳамас қуролсизлантирилмагунча Исроил Ғазони тарк этмайди — Нетаняху

Исроил Бош вазири Ғазодаги Исроил ҳарбийлари мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриш бўйича топшириқ олганини айтди.

custom img

Украина нега WB'га зарба бермоқда?

Украина Россиянинг “Wildberries” омборига кетма-кет бир неча бор зарба бергани ҳақида интернетда тарқалган видео ва хабарларга кўзингиз  тушган бўлиши мумкин. Хўш, нега Украина бу ерга зарба бермоқда?

custom img

Қатар АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларда силжиш борлигини билдирди

Қатар, Покистон ва Уммон АҚШ ҳамда Эрон ўртасида таклифлар алмашинуви ва музокараларни йўлга қўйиш устида ишламоқда.

custom img

Қозоғистонда хорижликлар учун пуллик электрон кириш рухсатномаси жорий этилиши мумкин

Тўловлар рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш харажатларини қоплашга йўналтирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"