Жаҳон

Чиқинди муаммосига Сингапурча ечим

Бу давлатда деярли 100 фоиз чиқинди қайта ишланади.

Чиқинди муаммосига Сингапурча ечим

 

17 январь. Эрта тонгдан Сингапур давлатига президент Шавкат Мирзиёевнинг расмий ташрифи бошланди. Давлатимиз раҳбарининг  ушбу мамлакат президенти Ҳалима Яқуб ва бош вазир Ли Сиянь Лун билан учрашуви бўлиб ўтди. Шунингдек, яна бир қанча муҳим тадбирлар ўтказилди.

 

Сингапур давлатининг бугунги ютуқлари ҳамда ривожланиш истиқболлари кўплаб дунё мамлакатлари учун тажриба вазифасини бажармоқда.

 

Жанубий-Шарқий Осиёда жойлашган мамлакат ҳақида кўпчилик озми-кўпми тасаввурга эга. Сўнгги қирқ йил ичида мамлакатнинг тезкор суратларда ривожланиши, коррупцион ҳолатларга батамом барҳам берилгани, умуман, табиий бойликларга эга эмаслиги кўпчиликка маълум. Бироқ Сингапурнинг  ҳайратлантира оладиган яна бошқа жиҳатлари ҳам талайгина. Шулардан бири — экология. Хўш, дунёда аҳолисининг яшаш шароити бўйича 3-ўринда турадиган давлат экологик муаммолар аниқроғи, чиқиндилар билан қандай курашмоқда.

 

Сингапур дунёнинг “боғ шаҳри” сифатида танилган. Мамлакатнинг экология билан боғлиқ қатъий қонун-қоидалари мавжуд. Кўчада юрганда ахлат ташламаслик, чекмаслик, шунингдек, метрода юриш учун аниқ ва қаттиқ жазолар бор. 

 

Сингапур атроф-муҳитни муҳофаза қилиш миллий агентлиги ҳар бир киши атроф-муҳитни ва ўз уйини муҳофаза қилишда жонбозлик кўрсатиши керак деб ҳисоблайди. Шунга қарамай, ҳукумат чиқиндилар миқдорини камайтириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга ҳаракат қилади. Мамлакатда чиқиндиларни бошқариш “3R” тамойилига асосланади, яъни “Камайтириш, қайта ишлаш ва яна қайта ишлаш”.

 

Сингапурда 5,61 миллионга яқин аҳоли яшайди. Ўртача ҳисобда мамлакатда бир кишига кунига тахминан 0,86 килограмм чиқинди тўғри келади. Чиқиндилар утилизация қилинади ва денгиз полигонига етказилади. Семакау Сингапурдаги биринчи ва ягона чиқинди ороли бўлиб, давлатнинг жанубий ороллари орасида жойлашган. Умумий майдони 3,5 квадрат километрни ташкил этади. Ушбу оролни яратиш учун денгизнинг маълум қисмидан 7 км.лик тош-йўл қурилган.

 

Мамлакатда кунига тахминан 17 000 тонна чиқинди чиқарилади. Шундан 56% қайта ишланади. Қайта ишланмайдигани ёқиш учун жўнатилади, ёнмайдиган материаллар эса тупроқ билан тўлдирилади. Ёндирилган чиқиндилардан тахминан 1600 тонна кул ишлаб чиқарилади ва Семакау қирғоғига ташилади.

 

Чиқиндиларнинг ёниш вақти 45 минутдан 90 минутни ташкил этади. Ёниш натижасида ҳосил бўлган иссиқлик эса қайта тикланади. Шундан 20% заводнинг ишлаши учун сарфланса, қолган 80% эса бошқа эҳтиёжлар учун фойдаланилади. Мамлакат чиқинди муаммосини уларнинг ёниши натижасида иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқарадиган тўртта энергия заводи ёрдамида ҳал қилади. Яқинда ҳукумат бу заводларнинг ёнига яна битта худди шундай заводни қўшишни режалаштирмоқда. Чиқиндиларни ёқиш натижасида атроф-муҳитга деярли зарар етказилмаган. Сингапурнинг чиқиндихона технологиялари ҳам ўрганишга арзийди.

 

Семакау ахлат билан тўлдирилган сунъий орол. Унинг таг қисми паркка ўхшайди, у ерга тахминан 10 миллион тонна ёндирилган чиқиндилар кўмилган. Мазкур орол бутунлай махсус технология ёрдамида қадоқланган ноорганик чиқиндилардан иборат. Шунинг ҳисобига ҳам йилдан-йилга Сингапур давлатининг ҳудуди кенгайиб бормоқда. Бугунги кунга қадар мамлакат қирғоқларини ювиб турган денгизнинг қарийб 3,5 квадрат километр ҳудуди қуруқликка айлантирилган.

 

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги муваффақиятлар туфайли Семакау машҳур сайёҳлик масканига айлантирилган.

 

Орол кўплаб машҳур сайёҳлар ва тадқиқотчиларни ўзига жалб қилади. Дунёнинг барча мамлакатларида қаттиқ маиший чиқиндиларни йўқ қилиш муаммоси муваффақиятли ҳал этилиши билан Семакау бутун дунёнинг олқишига сазовор бўлди.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Чиқинди муаммосига Сингапурча ечим | Zamon.uz