Ўзбекистон

"Фарғонаазот" сотилмоқда

Унга Сингапур компанияси харидор бўлмоқда.

"Фарғонаазот" сотилмоқда

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги «Фарғонаазот» устав капиталидаги 99,02 фоиз давлат акциялар пакетини хусусийлаштириш бўйича Indorama Corporation (Сингапур) компанияси билан келишувга эришилганини маълум қилди.

 

Жорий йил 16 январь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи арафасида Сингапурда ташкил этилган бизнес-форумда «Фарғонаазот» устав капиталидаги 99,02 фоиз давлат акциялар пакети бўйича олди-сотди шартномасининг асосий шартлари (Теrm sheet) тўғрисидаги Келишув имзоланди.

 

Хусусийлаштириш жараёнига Deloitte халқаро консалтинг компанияси етакчи консултант, Халқаро Молия Корпорацияси (IFC) стратегик маслаҳатчи, KPMG халқаро консалтинг компанияси эса мустақил баҳоловчи сифатида жалб этилди.

 

Энг мақбул таклиф Сингапурнинг Indorama Corporation компанияси томонидан тақдим этилди. Таклифга кўра, сотиб олиш қиймати қарийб 140 миллион доллар (130 млн. доллар ва 107 млрд. сўм)ни ташкил этади.

 

Шунингдек, инвестор томонидан корхонани модернизация қилиш учун 100 миллион доллар миқдоридаги инвестиция киритиш мажбурияти олинади.

 

Келишилган шартларга кўра, Инвесторнинг мажбуриятларига Корхонанинг барча жорий ижтимоий дастурларини сақлаб қолиниши, жумладан, ходимлар сонини ва иш ҳақларини қисқартирмаслик, ходимларнинг малакасини ошириш ҳамда замонавий экологик назорат тизимини ишлаб чиқиш киради.

 

Корхонани хусусийлаштириш натижалари Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг тегишли қарори билан маъқулланган.

 

Битимни тўлиқ якунлаш учун, Корхонага ишлаб чиқариш мақсадлари лозим бўлган эҳтиёжларни, шу жумладан, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг эркин бозорини йўлга қўйиш ва табиий газ таъминоти каби масалаларнинг норматив ҳуқуқий ечимини таъминлаш зарур бўлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

"Фарғонаазот" сотилмоқда | Zamon.uz