“Ҳудудгаз Тошкент” раҳбари қамоқдан озод қилиндими?
Вилоят прокуратураси ижтимоий тармоқда тарқалган хабарга изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда “Ҳудудгаз Тошкент” раҳбари Музаффар Алиевнинг қамоқдан озод қилинганлиги ҳамда иш жойида фаолият олиб бораётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Хабар юзасидан вилоят прокуратураси расмий баёнот эълон қилди.
Қайд этилишича, тергов ҳаракатлари давомида М.Алиевга нисбатан қўлланган “қамоқ“ эҳтиёт чораси “гаров” эҳтиёт чорасига ўзгартирилган. Бундан ташқари, М.Алиевнинг лавозимидан четлаштириш тўғрисида Жиноят ишлари бўйича суднинг ажрими мавжуд.
“Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди”, — дейилади хабарда.








