Толибон вакилларининг Twitter'ларидан кўк белги олиб ташланди
Аввалроқ аккаунт эгалари Илон Маскни мақтаган эди.

Толибон ҳаракати вакилларининг Twitter'даги аккаунтларида тасдиқлаш белгиси (кўк белгилар) олиб ташланди. Бу фойдаланувчиларнинг норозилигидан кейин амалга оширилди, деб ёзади "The Guardian".
Маълумотларга кўра, Толибон ҳаракатининг камида икки амалдори – “ахборот олиш” бўлими бошлиғи Ҳидаятуллоҳ Ҳидоят ва ОАВ назорати бўлими раҳбари Абдул Ҳақ Ҳаммад текширувдан ўтган. Уларнинг Twitter'да 187 000 ва 170 000 аъзоси бор. Амалдорларнинг ҳисобларида 16 январь, куни кўк белгилар бор эди.
Хабарга кўра, ўша куни Толибон расмийси Twitter'нинг янги эгаси Илон Маскни мақтаб, “Твиттерни яна ажойиб қилиб қўяётганини” айтди. Бу кўплаб фойдаланувчиларнинг норозилигига сабаб бўлди ва 17- январь куни тасдиқлаш белгиси йўқолди. Бироқ уларни ижтимоий тармоқ ёки эгаларининг ўзлари олиб ташлаганми, аниқ эмас.
"Twitter Blue" обуначилари ойига $7,99 эвазига ўз аккаунтлари номи ёнидаги махсус кўк белгига эга бўлишлари мумкин. Ушбу функция жорий этилгандан сўнг, Twitter пуллик хизмат жорий этилишидан олдин олинган барча эскирган кўк белгиларни олиб ташлади.







