Яна автобуслар аҳоли эҳтиёжини таъминлай олмаяптими?
Ижтимоий тармоқда тарқалган хабар юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ расмий изоҳ берди.

Жорий йилнинг 17 январь куни телеграм ижтимоий тармоғида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг “12-автобус саройи” филиали томонидан хизмат кўрсатилаётган 59-сонли автобус йўналишининг фаолияти юзасидан танқидий видео жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан АЖ расмий изоҳ берди.
«“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг “12-автобус саройи” филиали томонидан хизмат кўрсатилаётган 59-сонли "Дўстлик 2-мавзеси-Карвон бозори бекати" автобус йўналишида режага асосан 8 та "SAZ LE-60" русумли автобуслар ҳаракатланиши белгиланган. Жорий йилнинг 17 январь куни, 59-сонли автобус йўналишида режага асосан 8 та "САЗ ЛЕ-60" русумли автобуслар йўналишга тўлиқ чиқарилган бўлиб, 12-15 дақиқа оралиғида ҳаракатланган ҳолда йўловчиларга хизмат кўрсатганлигини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ҳаракат таркиби янги, замонавий ва катта сиғимли автобуслар билан янгиланиб бормоқда. Тез кунларда харид қилинаётган катта сиғимли автобуслар белгиланган режага асосан йўловчилар оқими кўп бўлган йўналишларда аҳолимизга хизмат кўрсатиш учун бириктирилади.







