Тайвань ўзини мустақил деб эълон қиладими?
Орол маъмурияти вакили бу масалага ойдинлик киритди.

Тайвань маъмурияти раҳбари ўринбосари, ҳукмрон Демократик тараққиёт партияси етакчиси Лай Циндэ оролнинг амалда мустақил эканини иддао қилди.
“Тайвань ҳозирнинг ўзида мустақил ва суверен давлат ҳисобланади. Шу сабабли уни мустақил деб эълон қилишга эҳтиёж йўқ. Тайвандаги Хитой Республикасининг келажаги фақатгина унинг 23 миллион аҳолиси томонидан ҳал қилиниши мумкин”, – деган у.
Маълумот ўрнида: Тайвань 1949 йилдан буён ўз администрацияси томонидан бошқарилади. Расмий Пекин ва жаҳон ҳамжамияти оролни ХХР таркибидаги ҳудуд деб ҳисоблайди. Фақатгина 14 давлат уни мустақил деб тан олган.







