Ўзбекистон

Расул Кушербаев пойтахтга ҳоким бўладими?

Собиқ депутат Тошкент ҳокими этиб тайинланиши ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди.

Расул Кушербаев пойтахтга ҳоким бўладими?

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси собиқ депутати, жамоатчилик фаоли Расул Кушербаев ўзининг Тошкент шаҳар ҳокими сифатида тайинланиши мумкинлиги тўғрисидаги гап-сўзларга муносабат билдирди.

 

«Тўғриси, икки кун олдин эрталаб турсам, шунақа гап тарқалиб кетибди. Ўзим ҳам ҳайрон бўлдим, бу одамларнинг хоҳиши бўлиши мумкин. Лекин аниқки, раҳбариятнинг эмас. Мен шундай деб ўйлаяпман.

Раҳбарият буни хоҳламайди, чунки ёқадими-йўқми, ҳокимликларда ҳокимларга бўладиган қонуний топшириқлардан кўра, ноқонуний топшириқлар жуда ҳам кўп. Ва ҳокимлар ўзлари истаган-истамаган ҳолда ноқонуний топшириқларни ҳам бажаришга мажбур бўлишади. Масалан, ўтган йили ШҲТнинг Самарқандда йиғилиши бўлди ва ўша ерда улар Самарқандга темир йўл бўйича юриб боришади деб, темир йўл бўйидаги кўп жойларни буздириб ташлашди. Ҳукумат топшириқ беряпти протокол билан, 15 кун ёки 10 муддатда буздирасан деб.

Ваҳоланки, қонун ва ҳукуматнинг 467-сонли қарори бўйича қурилмани аниқлаб, суд орқали буздиришга 1—1,5 ой вақт кетади. Бу қонуний йўл. Булар эса 15 кун вақт беряпти. Бориб, Янгийўл шаҳар ҳокими қонунга қарамасдан, ҳукуматни топшириғи деб гумбурлатиб бузиб ташлаяпти. Мана оқибат, қонунан олсангиз, ҳоким қонунни бузди. Лекин бунга келганда прокурор ва бошқалар кўз юмиб турди. Негаки, у ҳукуматнинг топшириғини бажарди деб», — дейди Кушербаев.

 

 

Эслатиб ўтамиз, декабрь охирларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини якунлашини маълум қилганди.

 

Кейинроқ Марказий Сайлов комиссияси йиғилишида комиссия аъзолар бир овоздан унинг мандатини тугатишни қўллаган ва қаршилар бўлмаган.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Расул Кушербаев пойтахтга ҳоким бўладими? | Zamon.uz