Жаҳон

АҚШ Шимолий Кореянинг Россияга қурол сотгани бўйича далилларни БМТга тақдим этди

Вашингтон Пхеньяннинг “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясига қурол етказиб бераётганини таъкидламоқда.

АҚШ Шимолий Кореянинг Россияга қурол сотгани бўйича далилларни БМТга тақдим этди

 

АҚШ БМТга Шимолий Кореянинг Россияга қурол билан ёрдам бераётгани тўғрисида далилларни тақдим этди. Бу ҳақда Оқ уй ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши вакили Жон Кирби маълум қилди.

 

Ҳужжатлар БМТ Хавфсизлик кенгашининг КХДРга қарши санкциялар бўйича қўмитага тақдим этилган. Унда қайд этилишича, Пхеньян “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясига қурол сотган.

 

Кирби АҚШ разведкаси томонидан олинган суратларни кўрсатган. Унда Шимолий Корея томон ҳаракатланаётган Россия вагонларини кўриш мумкин. кейинчалик бу вагонларга ракеталар ортилган.

 

Оқ уй вакили етказиб бериш жараёни давомий бўлишини тахмин қилган. шунингдек, у КХДРнинг “Вагнер”га қурол беришни зудлик билан тўхтатишга чақирган.

 

Шу билан бирга Вашингтон Шимолий Корея қуроллари Украина урушига сезиларли таъсир кўрсата олмаганини қайд этган.

 

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.