Россия Украинада қанча аскаридан айрилди?
АҚШ генерали бу борадаги прогнозларни очиқлади.

Россия Украинада 100 минг аскаридан айрилди, аммо урушда тезкор ғалабанинг имкони йўқ. Бу ҳақда АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Марк Милли маълум қилди.
Унинг фикрича, ҳарбий нуқтаи назардан 2023 йилда русларни Украина заминидан сиқиб чиқариш ўта мушкул бўлади. Шу билан бирга, бу имконсиз иш эмас.
Милли Украина қарши ҳужуми халқаро ҳамкорларнинг замонавий қуролларни қай даражада тезкор етказиб беришига боғлиқ.
"Ўта мураккаб уруш. Ҳар икки томонда қурбонлар кўп", — деган генерал.
Бундан ташқари, қўмондон Россия учун уруш мутлақ ҳалокатга айланиб бораётганини қайд этган. У Украина ҳам кўплаб аскарларидан айрилганини айтган, аммо аниқ рақамларни келтирмаган.







