Ўзбекистон

Боланинг тез-тез шамоллаши аденоид аломатими?

Бу бўйича мутахассис маълумот берди.

Боланинг тез-тез шамоллаши аденоид аломатими?

 

Боланинг соғлом улғайиши алоҳида парваришни талаб этади. Бироқ баъзан бу ишга масъулият билан ёндашилса-да, уларда шамоллаш ёки гриппга чалиниш ҳолатлари кўп учрайди. Айниқса, қишнинг совуқ кунларида бу ҳолат тез-тез такрорланиши ота-оналарни ташвишга солиши аниқ.

 

Шифокорларнинг таъкидлашича, ёш болаларда ушбу ҳолат кўпинча аденоид касаллиги сабабли қайталанади.

 

аденоид – бурун-ҳалқум бўшлиғида жойлашган бодомсимон (муртак) безнинг катталашуви. Унинг асосий вазифаси танани турли бактерия ва вируслардан ҳимоялашдир.

 

Ушбу без инфекцияларга қарши курашиш учун кўплаб иммунитет ҳужайралари ишлаб чиқариши оқибатида катталашиб боради. Вирус ёки бактериялар йўқолиши билан яна ўз ҳолига қайтади.

 

Бодомсимон без тўқималарининг патологик ўсиши одатда мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларда кўп учрайди. Унинг келиб чиқишига асосан турли юқумли касалликлар – қизамиқ, дифтерия, ангина, грипп, кучсиз иммунитет ва аллергияга мойиллик сабаб бўлади. Баъзида ирсий омиллар ҳам аденоид ривожланишига замин яратади.

 

Касаллик пайтида бурун йўли беркилиб, бола асосан оғиздан нафас олади. Бу эса организмда кислород етишмаслигига олиб келади. Тез-тез шамоллаш, ҳолсизлик, уйқусизлик, ҳид билиш ва эшитиш қобилиятининг пасайиши, ютиниш билан боғлиқ муаммолар, талаффуздаги ўзгаришлар, ухлаганда хуррак отиш ҳамда юқори жағ тишларининг нотўғри ривожланиши ҳам аденоид аломатлари бўлиши мумкин.

 

Агар хасталик ўз вақтида даволанмаса, нафас олиш функцияси ва мияда қон айланиши бузилади. Хотира заифлашиб, неврологик ва психик ўзгаришларга олиб келади. Шунингдек, камқонлик, гайморит, фронтит каби нафас йўллари касалликлари, йирингли отит ҳам аденоид асоратларидир.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Боланинг тез-тез шамоллаши аденоид аломатими? | Zamon.uz