Бош вазир маслаҳатчиси ишдан олинди
Бу бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинган.

Ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ, Мехриддин Акмалович Хайриддинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Бош вазирининг маслаҳатчиси лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда “ЎзА” ахборот агентлиги хабар берди.
У Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаментининг бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.








