Жаҳон

Сўнгги пайтларда соч оқариши ва тўкилиши ёшариб бормоқда

Бугун соч тўкилиши, ёки илмий тилда айтганда, алопеция ҳақида гаплашамиз.

Сўнгги пайтларда соч оқариши ва тўкилиши ёшариб бормоқда

 

Алопеция – бу сочнинг физиологик меъёрдан кўп тўкилишидир. Бунда соч фолликуласи зарар кўриши ёки кўрмаслиги мумкин.

 

Битта соч толасининг умри бир неча қисмга бўлинади: ўсиш, ўтиш даври ва тўкилиш. Турли факторлар таъсирида бу босқичлар даври ўзгариши мумкин, бу эса соч тўкилиши ва калликка олиб келади.

 

Инсоннинг бошида ўртача тахминан 100 000 соч фолликулалари мавжуд. Қизиғи, соч рангига қараб, фолликулалар сони ва қалинлиги фарқ қилиши мумкин. Соч толаси малла сочлиларда 150 000 та, қизғиш сочлиларда эса 50 000 та бўлиши мумкин.

 

Ҳаёт давомида ҳар бир фолликуладан 20-30 та соч толаси ўсиши мумкин. Ҳар бир янги соч толаси 2-7 йил давомида ўсиши мумкин ва унинг узунлиги бир метрдан ошади.

 

Соч нега тўкилади?

 

Соч тўкилишига мойиллик генетик дастурланган, деган қараш мавжуд эди, аммо қуйидаги факторлар ҳам алопецияга олиб келиши мумкин:

 

—доимий стресс;

—гормонлар мувозанатдан чиқиши;

—туғруқ ва туғруқдан кейинги давр;

—мувозанатсиз овқатланиш ва назоратсиз диеталар;

—салбий экологик ҳолат;

—сочнинг механик ёки кимёвий шикастланиши;

—инфекцион жараёнлар.

 

Бундан ташқари, соч тўкилишига махсус даволаш курслари ҳам сабаб бўлиши ҳам мумкин.

 

Алопеция турлари

 

Соч ўсиш механизмига кўра,  алоцеция икки асосий турга бўлинади: чандиқсиз ва чандиқли.

 

Чандиқсиз алопеция энг кўп тарқалган.

 

Чандиқли алопециянинг сабаби вирусли, бактериал ёки замбуруқли инфекциялар, жисмоний жароҳатлар, иссиқлик ёки кимёвий куйишлар бўлиши мумкин.

 

Замонавий косметика воситалари таркибида соч учун зарур моддалар бўлишига қарамасдан, улардан фойдаланишда таркибига эътибор бериш талаб этилади. Масалан, соч учун ишлаб чиқарилган ниқоблар баъзан бош териси фаолиятига сезиларли таъсир кўрсатади. Шунинг учун бундай ниқоблардан ҳафтада 1 мартадан кўп фойдаланиш тавсия этилмайди. Замонавий воситалар билан табиий воситаларни аралаштириб қўллаш сочнинг эрта тўкилиши олдини олади.

 

Саноатда ишлаб чиқарилаётган шампун, шунга ўхшаш ювиш воситаларининг ҳаммаси ҳам бирдек зарарли эмас. Таркиби фаол моддалар билан бойитилган ювиш воситалари соч тўкилишига сабаб бўлмайди.

 

Соч меъёран ортиқ тўкилиши ьрихологга мурожаат қилишга сабабдир. Унутманг, асло ўзбошимчалик билан ўзингизни даъволаш билан шуғулланманг. Бунинг оқибатлари янада оғир бўлиши мумкин.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Сўнгги пайтларда соч оқариши ва тўкилиши ёшариб бормоқда | Zamon.uz