АҚШ Хитой компанияларини Россияга ёрдам беришда айбламоқда
Вашингтонга кўра, Пекин урушда нейтрал томон эмас.

АҚШ президенти маъмурияти Пекинга Хитойнинг айрим давлат компаниялари Украинадаги можарода Россияга “ҳарбий ва иқтисодий ёрдам” кўрсатиши мумкинлиги тўғрисида далиллар тақдим этди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
АҚШ расмийлари қандай аниқ далилларни олгани номаълум. Агентлик манбаларига кўра, АҚШ маъмурияти Хитой ҳукуматини нейтрал томон эмас деб ҳисоблайди.
АҚШ расмийлари хитойлик ҳамкасблари билан бу масалани кўтарган ва урушга моддий ёрдам кўрсатиш оқибатларидан огоҳлантирган.








