Германия Украинага қанча танк етказиб бера олади?
Етказиб бериш 2023 йилнинг охири – 2024 йилнинг бошига мўлжалланган.

Германиянинг «Rheinmetall» мудофаа концерни Украинага жами 139 та «Leopard » танкини юбориши мумкин.
“Бизда 22 та «Leopard» 2А4 жанговар машиналаримиз бор, уларни ишга тайёрлаб, Украинага жўнатишимиз мумкин”, — деган концерн вакили.
Етказиб бериш 2023 йилнинг охири – 2024 йилнинг бошига мўлжалланган. Яна 29 та Leopard 2А4 2023 йилнинг апрель-май ойларида жўнатишга тайёр бўлади.
Бундан ташқари, 88 та "Leopard 1"ни ишлаб чиқариш мумкинлиги қўшимча қилинди.
18 январь куни ўз Германия канцлери Олаф Шолтс АҚШ Украинани Abrams танклари билан таъминлаши шарти билан Киевга “Leopard 2” жанговар танкларини етказиб беришга рухсат беришга тайёрлигини маълум қилганди. Сўнгги кунларда Берлинга танкларни Киевга ўтказиш учун босим сезиларли даражада ошди.
Айрим давлатлар, жумладан Полша ва Финляндия Украинага "Leopard " беришга тайёр эканликларини билдиришди, бироқ бунинг учун Берлин розилиги керак.







