Қишда сабзавотларни сифатли сақлашда нималарга эътибор қаратиш лозим?
Бугунги кунда мамлакатда уларни сақлашга мўлжалланган 4 400 дан омборхона мавжуд.

Қиш мавсумида кескин совуқ бўлганда, сабзавот маҳсулотларини ўрнатилган тартибда сақлаш озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.
Бугунги кунда, мамлакатда сабзавот экинларини сақлашга мўлжалланган 4 400 дан ортиқ умумий сиғими 1,5 млн тонна бўлган омборхона мавжуд.
Республикамизда 2022/2023 йил қиш мавсумига 583 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотини захиралаш режалаштирилган бўлиб, амалда 640 минг тонна захира қилинган.
291 минг тонна картошка захира қилиш режалаштирилган, амалда 297 минг тонна;
74,5 минг тонна пиёз захира қилиш режалаштирилган, амалда 93,2 минг тонна (айни кунда ҳудудларда захира миқдори 87 минг тонна ва аҳоли хонадонларида 232 минг тонна, жами 319 минг тонна пиёз маҳсулоти борлиги вилоятлар томонидан тасдиқланмоқда).
138,4 минг тонна сабзи захира қилиш режалаштирилган, амалда 159 минг тонна.
Қиш мавсумига захира қилинган сабзавотларни сақлашда ўзига хос меъёр ва талаблар мавжуд. Захирадаги сабзавот маҳсулотлари фаол шамоллатиш ва музлатгичли стационар омборларда ҳамда аҳоли хонадонларида мавсумий омборхоналарда сақланади. Ана шу йўл билан аҳолини сабзавотга бўлган эҳтиёжини йил давомида қондириш имконияти яратилади.
Сабзавотларни истеъмол қилинмагунча йўқотишларни камайтириш ва сифатини сақлаб қолиш учун оқилона бошқарув сабзавот сақлаш учун музлаткич ускуналардан (камералар ва бошқа қурилмалар) фойдаланиш асослидир.
Ҳар бир озиқ-овқат маҳсулоти техник жиҳатдан тартибга солиш ҳужжатларига – санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари (СанҚваН), давлат стандарти (ГОСТ), ташкилот стандартига асосан сақланишининг муайян талаблари белгиланган.
Яъни, ҳар бир маҳсулот қоида ва меъёрларда белгиланган маълум ҳарорат ва ҳавонинг нисбий намлигида сақланиши лозим.
Сақлаш режими қуйидаги муҳим омилларни ўз ичига олади: ҳарорат, ҳаво намлиги, ҳаво алмашинуви, газ муҳити ва ёруғлик таркиби.
Сабзавот маҳсулотларни сақлаш жараёнида белгиланган ҳаво ҳароратидан пасайиб кетиши маҳсулотларни музлаб қолишига сабаб бўлади.







