Тез тиббий ёрдам машиналари ҳудудларга топширилди
ССВ тизимида эскирган автомашиналарни замонавийларига алмаштириш ишлари кетмоқда.

Хусусан, “103” хизматида 2938 дона "Тез ёрдам" машинаси бўлиб, шундан 648 таси ёки 22 фоизи норматив ҳужжатларга асосан янгиланишга муҳтож.
Ҳозирги кунда "103" тасарруфида:
244 та “Hunday”,
145 та “Volkswagen Caddy”,
90 та “Nissan”,
46 та “Toyota”,
228 та “Ford”,
13 та “Foton”,
37 та “УАЗ”,
5 та “Isuzu NLR”,
29 та “Isuzu D-MAX”,
19 та “Газель”,
2082 та “Damas” машиналари хизмат кўрсатмоқда.
Президентимизнинг 2021 йил 27 майдаги 5129-сон ва 2022 йил 16 июндаги 283-сон қарорларига мувофиқ, тизимдаги мавжуд “Damas” русумли ва хизмат муддатини ўтаган бошқа турдаги автотранспорт воситаларини 2022-2024 йилларда янгилаш белгиланган.







