Америкалик Украина армияси бош қўмондонига 1 миллион доллар мерос қолдирди
Валерий Залужний бу пулларни қандай мақсадда сарфлаган?

Украина қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний америкалик тадбиркор Грегори Степанцадан миллион долларига меросхўр бўлди. The New York Times маълумотларига кўра, генерал бу пулни украин армиясига хайрия қилган.
Степанец келиб чиқиши бўйича украиналик бўлган. У 2022 йил октябрида вафот этган. Шу билан бирга Залужнийнинг бизнесменни шахсан таниганми, йўқми маълумот йўқ.
2022 йил Украина миллий банки 2022 йилда бизнес ва алоҳида шахслардан армия учун 500 миллион доллар қабул қилган. Гуманитар мақсадлар учун 20 миллион доллар хайрия қилинган.







