Бухорода 20 дан ортиқ бола “Цинепар”дан вафот этгани айтилди
Ҳолатга вазирлик муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида бир куннинг ўзида “Цинепар” сиропини ичган 23 нафар бола вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳолатга Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий муносабат билдириб, бу хабарлар мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга зид эканини маълум қилди.
Қайд этилишича, ўрганишлар давомида Бухоро вилоятидаги тиббиёт муассасаларида даволанган болаларда ушбу препаратни қабул қилиш туфайли ҳеч қандай ўлим ҳолати кузатилмаган.
“Вазирлик юртдошларимизга ҳар қандай дори воситасидан шифокор кўрсатмасисиз ва ўзбошимчалик билан фойдаланмаслик зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтади”, — дейилади хабарда.








