НАТО: Украинага самолётлар юбормаймиз
Йенс Столтенберг альянс низо тарафи эмаслигини яна бир марта таъкидлаган.

НАТО Украинадаги можаро тарафи бўлмаган ва бўлиш ниятида ҳам эмас, деди унинг бош котиби Йенс Столтенберг.
Шу билан бирга, у мудофаа альянси аъзоларини Киевни жанговар танклар билан қўллаб-қувватлашни кучайтиришга чақирди.
“НАТО урушаётгани йўқ. Биз Украинага ўз қўшинларимиз ёки НАТО самолётларини юбормаймиз”, — деди жаноб Столтенберг.
Унинг фикрича, июль ойида Вилнюсда бўлиб ўтадиган саммитда НАТОга аъзо давлатлар мудофаа харажатлари бўйича ўз олдиларига янада «амбицияли» мақсад қўйишлари мумкин.
"Нима бўйича келишиб олишимизни аниқ айта олмайман. Аммо аввалгидан кўра улуғвор мақсад ҳақида гаплашамиз. Чунки биз кўпроқ сармоя киритишимиз кераклигини ҳамма кўриб турибди"- дея тушунтирди Столтенберг.
У январь ойида у уруш зонасида "бурилиш нуқтаси" бўлганини айтди. Шу муносабат билан НАТО бош котиби Украинага қурол етказиб беришни кўпайтириш ва хусусан, уни танклар билан таъминлашга чақирди.







