Ўзбекистон

Республика ишчи фаолияти пойтахт туманларида давом этмоқда

Пойтахтимизнинг Юнусобод ва Чилонзор туманлари Республика ишчи гуруҳи фаолиятининг навбатдаги манзилларига айланди. Тошкентда 19 январь куни ўз ишини бошлаган мазкур гуруҳ ўтган давр мобайнида аҳолининг юзлаб муаммоларини бартараф этишга улгурди.

Жумладан, 17 та вазирлик ва идора раҳбарларидан ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи Юнусобод тумани аҳолисидан келиб тушган 2 210 та муаммодан 2 112 таси, яъни 96 % шу кунгача ҳал этилди.

Аниқланган муаммоларни ҳал этиш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди. Тумандаги электр энергияси билан боғлиқ муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида 8 та мобиль бригадалар ташкил этилган. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 2 та янги трансформатор ўрнатилди, 21 та трансформатор таъмирланди, 7,3 км электр тармоғи тортилди натижада 174 та кўп қаватли уйлар ва 5127 та якка тартибдаги аҳоли хонадонларининг энергия таъминоти яхшиланди.

Табиий газ таъминотини ошириш бўйича 19 та газ тақсимлагич таъмирланди, 13 340 та аҳоли хонадонларининг газ босими оширилди.

Иситиш тизимини яхшилаш бўйича 0,3 км. иссиқ сув қувури таъмирланди, 67 та кўп қаватли уй ва 974 та аҳоли хонадонларида иситиш тизими тикланди.

Туманнинг 7 та мактабга  Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан жами 686 млн. сўмлик компьютер жамланмалари топширилди.

Чилонзор туманида ҳам қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Республика ишчи гуруҳи Штабига жами 2 203 та масалада мурожаат келиб тушган бўлиб, 1 905 таси, яъни 86 % жойида ҳал этилди. Мурожаатларнинг 1 653 таси электр энергия, 409 таси газ таъминоти, 93  таси иссиқлик таъминоти ва 48 таси бошқа масалаларда.

Туманда электр таъминотини яхшилаш мақсадида 19 та трансформатор янгисига алмаштирилиб, 15,7 км тармоқ тортилди, 5,9 км паст кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари жорий таъмирланди. 13 та маҳаллада 9 та кўп қаватли, 2 та хонадоннинг, 1 та ташкилотнинг  ичимлик суви таъминотида мавжуд муаммолар ҳал этилди.

378 та аҳоли хонадонларидаги газ жиҳозлари, 195 дона газ тақсимлаш пунктлари техник кўрикдан ўтказилди.

Ишчи гуруҳ ўз фаолиятини давом эттирилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Республика ишчи фаолияти пойтахт туманларида давом этмоқда | Zamon.uz