Андижонлик эркак кредитга пул бермаган аммасини пичоқлаб ўлдирди
Шундан сўнг у аммасининг уйидаги пулларни олиб кетган.

Андижонда эркак аммаси ва жиянини пичоқлаб ўлдирди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари маълумот берди.
Аниқланишича, 25 январь куни соат 18:30 ларда 30 ёшли эркак аммасининг яшаш уйида кредит қарздорлигини тўлаш учун қарзга пул сўраган ва аммасидан рад жавобини олган.
Рад жавобидан жаҳли чиққан эркак пул маблағларини қўлга киритишни мақсад қилиб, аммаси ва у билан яшовчи жияни (амакисининг қизи)ни хўжалик пичоғи билан қасддан ўлдирган.
Шундан сўнг у хонадонда бўлган 7 млн сўм пулни қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида гумонланувчи шахс ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.








